date

Қидирувда бўлган автомашина носоз ва ачинарли аҳволда топилди

Қидирувда бўлган автомашина носоз ва ачинарли аҳволда топилди

Қашқадарё вилоятида қарздор шахсга нисбатан амалга оширилган ижро тадбирлари давомида унинг қидирувда бўлган автомашинаси носоз ва ачинарли аҳволда топилди, деб хабар берди Мажбурий ижро бюроси.

Маълумотларга кўра, қаршилик У.Х. номли фуқарога маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ 17 та ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд. Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2024 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан, у жабрланувчи Д.У. фойдасига 10,3 миллион сўм моддий зарар тўлаш мажбурияти юкланган эди.

Бироқ қарздор белгиланган мажбуриятларни бажармагани боис, 2024 йил 9 ноябрда унинг автомашинасига нисбатан таъқиқ чораси қўлланилиб, қидирувга берилган. Қидирув натижасида у ачинарли ҳолатда топилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди ва қонуний чоралар кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қидирувда бўлган автомашина носоз ва ачинарли аҳволда топилди