Андижонда 18 дарахт ноқонуний кесиб юборилди

1 дақиқа ўқиш256
Андижонда 18 дарахт ноқонуний кесиб юборилди

Андижонда 18 дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди, деб UPL.uz хабар берди.

Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматига кўра, Избоскан туманида 30 йиллик дарахтлар кесилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг текширув ўтказилган.

Текширув учун махсус ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа Избоскан туманидаги “Мирзо Улуғбек” МФЙда, Шифокорлар кўчасида содир бўлгани аниқланган. У ерда 18 та каталпа турига мансуб дарахт ноқонуний кесиб юборилгани маълум бўлган.

Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш” моддасининг 1-қисми бўйича баённома расмийлаштирилган. Унга 10 300 000 сўм миқдорида жарима белгиланган.

Вазирликнинг маълум қилишича, бу ноқонуний ҳаракатнинг атроф-муҳитга етказган моддий зарари миқдори ҳозирча аниқланмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?