Жаҳон чемпионати саралашининг F гуруҳидан ўрин олган Португалия – Ирландия учрашуви Лиссабондаги “Жозе Алваладе” стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 1:0 ҳисобида португалларнинг ғалабаси билан якунланди.
Гол 90+1 дақиқада Рубен Невеш томонидан киритилди. Аммо ўйинда яна бир муҳим воқеа қайд этилди – 75-дақиқада Криштиану Роналду пеналти тепди, аммо уни голга айлантира олмади. Ирландия дарвозабони Роналдунинг зарбасини қайтариб, жамоани ўйинда сақлаб қолди, аммо охирги дақиқаларда Невешнинг зарбаси уларни мағлубиятдан асрай олмади.
Статистикада Португалиянинг устунлиги яққол кўринди:
• 30 та зарба (6 таси нишонга)
• 70% тўп назорати
• 674 пас ва 91% аниқлик
• 9 та бурчак зарбаси
Ирландия эса фақат 2 марта зарба берди, пас аниқлиги 76% бўлди ва 5 та сариқ карточка олди.
Ғалаба натижасида Португалия 3та ўйинда 9 очко тўплаб, F гуруҳида пешқадамликни мустаҳкамлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!