General Motors янги авлод Chevrolet Bolt электромобилини тақдим этди. У ташқи кўринишини сақлаб қолган бўлса-да, техник жиҳатдан жиддий янгиланишларга эга бўлди, деб ёзмоқда ixbt.com сайти.
Ташқи жиҳатдан Болт аввалги моделга ўхшаш: фарлар орасидаги қора панель ўзгартирилган, орқа фонарлар ва бампер қайта ишланган.
Асосий ўзгаришлар техник қисмида — эндиликда Болт замонавий Ultium платформасида яратилган ва 65 кВт/соат лифе (литий-темир-фосфат) батареяси билан жиҳозланган. Энергия захираси 410 км (ЭПА цикли бўйича) гача ошган.
Янги 150 кВт тез қувватланиш тизими орқали аккумуляторни 10% дан 80% гача 26 дақиқада тўлдириш мумкин — бу аввалгидан уч баробар тез.
Электродвигатель қуввати 210 от кучига тенг, ва 0 дан 100 км/соатгача 6 сонияда тезлашади. Модель Tesla Supercharger тармоғига мос келадиган NACS порти билан таъминланган.
Шунингдек, Bolt ГМ Energy’нинг V2H технологиясини қўллаб-қувватлайди ва уй ёки бошқа қурилмаларни қувватлаш учун 9,6 кВт электр чиқиш қувватига эга.
Автомобилнинг бошланғич нархи — тахминан $29 000 (тақрибан 364 млн сўм).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!