Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси, ёш режиссёр Мухлиса Азизованинг қисқа метражли “У” (“Она”) номли фильми 70-Канн Халқаро кинофестивалига тавсия қилинди.
Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтган Кинематографияни ривожлантириш Марказининг очилиш маросимида маълум қилинди.
Мазкур фильм Канн кинофестивалининг қисқа метражли фильмлар бурчагида (Short Film Corner) кўплаб профессионал ижодкорларнинг асарлари қаторида намойиш қилинадиган бўлди. Мазкур маълумот Халқаро кинофестивалнинг www.cannescourtmetraj.com сайтида ҳам эълон қилинган. Бу эса мамлакатимиз кинематографиясининг яна бир улкан ютуғи ҳисобланади.
Кинематографияни ривожлантириш Марказининг олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан бири айнан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш саналади. Шундан келиб чиққан ҳолда Марказ Мухлиса Азизованинг “У” фильмини суратга олишга кўмаклашди. Мазкур фильм Марказнинг илк лойиҳаларидан бири.
Мазкур фильм февраль ойида Тошкент шаҳрида суратга олиниб, унда актёрлар Раъно Шодиева, Карим Мирҳодиевлар билан бир қаторда россиялик машҳур актёр Дмитрий Дюжев ҳам суратга тушган.
8 май куни Рус академик драма театрида фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Унга Дмитрий Дюжев ҳам ташриф буюради.
Канн халқаро кинофестивали 17 дан 28 майга қадар Францияда бўлиб ўтади. 2017 йилда кинофестиваль ўзининг еттмишинчи юбилейини нишонламоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади