Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов “Sayyod” нашрига берган интервьюсида ўғли Санжар ва хонанда Шаҳло Аҳмедованинг муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Агарда тақдир бўлса, келин ҳам бўлишади, куёв ҳам бўлишади. Мен ҳеч қачон фарзандларим танлаган инсонга қаршилик қилмайман. Чунки, ота-онам бизга умр йўлдош танлашимизга қаршилик кўрсатмаган.
Онам айтардилар, “Кимни танласанг ўшанга уйлантираман”, деб. “Мен танлаган қиз ёмон чиқса, кейин менинг юзимга соласан, сиз танлаган қизингиз менга ёқмади, деб”, дердилар.
“Шаҳло Аҳмедова бўлса Шаҳло Аҳмедова. Улар бирга дуэт ҳам куйлашди. “Сайл” деган фильмда дуэт куйланглар, деб мен таклиф билдирган эдим”,—дейди Рашид Ҳолиқов.
Эслатиб ўтамиз, Санжар ва Шаҳлонинг аксарият тадбирларда бирга кўриниши, ижтимоий тармоқларда уларнинг бирга тушган суратлари тобора кўпроқ эълон қилиниши турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади