22:18 / 01.11.2017
6 423

Араш можароси ойдинлаштирилди: Гонорар кечиктирилмаган, балки тўлаш учун пулнинг ўзи бўлмаган(видео)

Араш можароси ойдинлаштирилди: Гонорар кечиктирилмаган, балки тўлаш учун пулнинг ўзи бўлмаган(видео)
Sayyod.com нашри Араш концертининг бекор қилиниши воқеасига ойдинлик киритди. Маълум бўлишича, машҳур хонанданинг маъмури билан тузилган келишув шартлари бажарилмаган.

Маъмурнинг маълум қилишича, Арашнинг Ўзбекистонда берадиган концерти учун 40 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар тўланишига келишиб олинган. Бошланғич тўлов сифатида 10 минг доллар қўшиқчининг ҳисоб рақамига туширилган. Аммо иккинчи тўлов муддатига келиб маблағ йиғилмагани боис жараён тўхтаб қолган. Концерт ташкилотчисининг ҳамкори воқеанинг аслида қандай кечганини очиқ-ойдин гапириб берди.

Айтилишича, концерт учун сохта билетларнинг чиқарилгани умуман ёлғон. Ҳатто ҳақиқий билетларнинг ҳам атиги 20 фоизи сотилган, холос. Сабаби, уларнинг нархи жуда қиммат қилиб белгиланган. Араш концерти учун билетлар 60 мингдан то 1 400 минг сўмгача белгиланган, аммо концертга келишни истаб мурожаат қилганлар кўп эканига қарамай, амалда жуда кам миқдорда билет сотилган.

Ушбу воқеадан сўнг ўзбек маъмурлари хориж хонандалари билан келишув тузганда уни амалга ошириш имкониятларини яна бир бор ҳисобга олиши лозим, деган фикр уйғонади. Чунки, сўнгги пайтларда тез-тез учраётган жаҳонга машҳур кино ва эстрада вакилларининг юртимизга ташрифи тўғрисидаги асоссиз рекламалар сабаб кўпчилик бу ташрифларга ишонмай қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Араш можароси ойдинлаштирилди: Гонорар кечиктирилмаган, балки тўлаш учун пулнинг ўзи бўлмаган(видео)