Ойбек ва Нигоранинг тўйи ихчам ўтади, улар тўйдан кейин асал ойига бормайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ойбек ва Нигоранинг тўйи ихчам ўтади, улар тўйдан кейин асал ойига бормайди

Маданият 19-11-2015, 16:54 1 481

Хонандалар Ойбек ва Нигора 21 ноябрь бўладиган тўй маросимига тайёргарлик кўриш билан банд, деб ёзади «Суғдиёна» газетаси.

Ойбек ва Нигоранинг тўйи ихчам ўтади, улар тўйдан кейин асал ойига бормайди

Нигора тўй либоси танлашда роса иккиланаётганини маълум қилган бўлса, Ойбек тўёлди уй таъмирлаш ишларида усталар билан тенгма-тенг ишлаяпти.

«30 май куни яқин дўстимизнинг туғилган кунида турмуш қуриш ҳақида гап очилиб қолди. Яхши ният бўлган экан… Кейин иккимиз бу ҳақда гаплашдик, уйига ота-онамни юбордим. Қолгани ўзингизга маълум», — деди Ойбек.

Нигоранинг айтишича, Ойбекнинг уйидагилари келиши унинг оиласи учун кутилмаган воқеа бўлган. «Тўйимиз оддий, ихчам бўлишини истадим. Тўйдан кейин асал ойига бормаймиз», — дейди Ойбек.

Газета мухбирининг «Шунча йил журналистларнинг муносабатларингиз ҳақидаги саволларидан қочиб, ҳақиқатни сир тутганингиз сабаби нимада?», — деган саволига хонанда Ойбек шундай жавоб берди:

«Аҳду-паймон қилган бўлсак-да, бу ҳақида яқинларимизга айтмагандик. Биласиз, ўзбекчиликда бундай нарсаларни катталар билан ҳал қилиш керак. Ота-оналаримизнинг розилигини олмай, муносабатларимизни омма қилиш тўғри бўлмасди».

Хонанда Нигоранинг қўшимча қилишича, у келинлик хизматига тайёр. «Ҳамма нарса қўлимдан келади. Фақат таомнинг тузини шўрроқ ё камроқ қилиб қўйсам, айбга буюришмас. Билмаганимни ойижонимдан ўрганиб, намунали келин бўлишга ҳаракат қиламан», — деди Нигора.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.