07:30 / 29.04.2018
6 791

«Шайтанат» телесериали 1 майдан телеэкранларга қайтади

«Шайтанат» телесериали 1 майдан телеэкранларга қайтади
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мухлислар эътиборини қозонган ва жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган «Шайтанат» сериали «Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатилиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ёзмоқда.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида дунё юзини кўрган ва ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида жами бешта китоб миллионлаб нусхада чоп этилган эди.

Бу асарнинг дастлабки китоблари асосида суратга олинган «Шайтанат» сериали ҳам томошабинларнинг жуда кучли қизиқишига сабаб бўлган. Ёдгор Саъдиев раҳбарлигидаги «Қалқон» студияси томонидан ишланган бу фильм намойиши бошланганидан сўнг кўп ўтмай тўхтаб қолган ва бунинг сабаби расман изоҳланмаган эди.

Сериалнинг ишланган, аммо эфирга узатилмаган қисмлари Ёдгор Саъдиев томонидан ҳеч кимга кўрсатилмай пинҳон сақлаб келингани тўғрисида маълумотлар бор.

Маълумотларга қараганда, 30 апрель куни дастлаб бу сериал ҳақида махсус ток-шоу бўлиб ўтади. 1 майдан бошлаб эса «Шайтанат» эфирга узатила бошлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Шайтанат» телесериали 1 майдан телеэкранларга қайтади