Фото: Bloomberg
Bloomberg нашри қандай қилиб АҚШ олтин савдосидаги фирибгарларни қўлга туширгани ҳақида ёзди.
2018 йил декабрь ойида 30 ёшлардаги эркак Форт-Лодердейл аэропортига етиб келганида қўлга олиниб, Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) икки агенти кутиб ўтирган хонага олиб кетилган.
Гумонланувчи қўрқиб кетган бўлса ҳам ҳушёр ҳолатда бўлган — яқинда унинг шерикларидан бири жиноятларини тан олганди. Бундай жиноятларни унинг ўзи ҳам содир этган.
Кристиан Трунз террорчи ёки гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи эмас, балки асал ойидан қайтган ўрта даражадаги қимматбаҳо металлар сотувчиси эди.
Муҳими у энг йирик олтин банки JPMorgan Chase’нинг узоқ йиллик ходими.
Аэропортдаги ФҚБ пистирмаси АҚШ прокуратурасининг JPMorgan қимматбаҳо металлар бўлинмасини таъқиб этишида муҳим қадам бўлди.
Шу орқали, бир вақтлар олтин бозорида энг қудратли шахс бўлган, собиқ глобал бюро раҳбари Майкл Новакга нисбатан ўтган ҳафтада 13 та айблов ҳукми эълон қилинди.
Майкл Новак
Фото: Bloomberg
Дунё бўйлаб қимматбаҳо металлар савдогарлари томонидан ҳайрат ва даҳшат аралашмаси билан кузатилган.
Бу воқеа JPMorgan трейдерлари, жумладан Новак ва банкнинг узоқ вақтдан бери етакчи олтин трейдери Грегг Смитнинг сохта буюртмалар бериш орқали бозорларни қандай қилиб манипуляция қилганига ойдинлик киритди.
Новак молиявий инқироздан кейин АҚШда судланган энг юқори мартабали банкирлардан бирига айланди. Ҳозирда эса уни бир неча ўн йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.
Новакнинг адвокатлари мижози жиноятчи эмаслигини таъкидлаб, судда унинг ҳуқуқларини оқлашда давом этишларини билдирди.
Ҳаммаси қачон бошланди?
JPMorgan’га фирибгарлик тўғрисидаги айбловлар камида 10 йил аввал қўйилган.
Алгоритмли савдо фирмасининг раҳбари Алекс Герко 2012 йилда Смитнинг олтин бозоридаги фаолияти ҳақида минглаб сохта савдолар содир бўлган фьючерс биржаларига эгалик қилувчи CМЕ Group компаниясига шикоят қилган.
Аммо бу фойда бермаган. Смит ва Новак 2019 йилга қадар банкда ишлашни давом эттирган. АҚШ эса уларга қарши айбловларни эндигина очди.
Грегг Смит
Фото: Bloomberg
Адлия департаментида JPMorgan’га қарши иш савдо бўйича сохта таклиф киритувчи савдогарларни «овлаш» бошланганида очилди.
Катта ҳажмдаги маълумотлар синчковлик билан текширилганда, улар орасида айрим трейдерлар ажралиб тургани ва уларнинг барчаси JPMorgan’да ишлагани аниқланган.
Новакнинг 2019 йил сентябрь ойида ҳибсга олингани қимматбаҳо металлар оламига зарба бўлди, аммо ковид пандемияси сабаб суд яна уч йилга чўзилди.
JPMorgan’даги Новакнинг шериги Эдмондс ўз кўрсатмаларида ушбу фирибгарликни кундалик ҳодиса деб таърифлади ва бу оддий стратегиянинг бир қисми бўлгани сабабли унда иштирок этишга мажбур бўлганини тушунтирди.
Адлия департаментининг JPMorgan’нинг энг катта банкирларига қарши ҳаракати олтин ва кумуш бозорларининг баъзи бурчакларида хушхабар сифатида кутиб олинди.
JPMorgan бош офиси
Фото: Bloomberg
Бу бозорда инвесторлар ва блогерлар узоқ вақтдан бери банкни нархларни пасайтириш учун кенг кўламли схемада айблаб келган.
Ушбу айбловлар Товар фьючерс савдо комиссияси томонидан кўплаб текширувларга туртки бўлган.
Уларнинг энг охиргиси 2013 йилда қонунбузарлик ҳақида ҳеч қандай далил топилмаганидан кейин ёпилган.
Бу ишда Новак ва Смит нархларни бостириш бўйича тизимли фитна бўйича айбланмаган. Аксинча, улар JPMorgan’нинг энг муҳим фонди мижозларига фойда келтириш учун жуда қисқа вақт ичида бозорларни сохталаштиришгани учун айбланган.
Фирибгарлик схемаси
Эдмондснинг таъкидлашича, JPMorgan’да бу амалиёт фирибгарлик эмас, балки «босиш» деб номланади ва савдогарлар буни ҳеч қачон ноқонуний деб ҳисобланмаган.
Фирибгарликда гумон қилинаётган банк ходимлари олтин учун буюртма бериб, дарҳол буюртмани бекор қилади. Бунинг ортидан улар тўғридан-тўғри нархларга таъсир ўтказади.
2012 йилда ХТХ Markets миқдорий савдо фирмасининг асосчиси Герко, буюртмаларни тезда бериш ва бекор қилиш орқали Смитнинг олтин фьючерслари билан савдоси ҳақида CМЕ валюта компаниясига шикоят қилган.
Алекс Герко
Фото: Bloomberg
CМЕ терговни бошлаган. У уч йил давом этди ва фирибгарлик қилинган деган хулосага келди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди