10:54 / 12.07.2023
915

Кўтарилаётган ҳарорат: Ер қанчага дош бера олади?

Кўтарилаётган ҳарорат: Ер қанчага дош бера олади?

Фото: Kun.uz

Ернинг ўртача ҳарорати 60 даража атрофида иссиққа етди. Бу эса иссиқ оқимлар кўпайишига сабаб бўляпти. Ҳарорат ошиб бориши натижасида бир неча иссиқхона даврларини бошдан кечирган Ер сайёраси бу сафар иссиқликка инсоният кечираётган турмуш тарзи сабаб юз тутяпти. Энг ёмони, Ер ҳам худди қўшни Венера сайёраси каби қизиб кетиши эҳтимоли бор. 

Июл ойи бошида Ер сайёрасида 1979 йилдан бери илк марта энг иссиқ ҳарорат қайд этилди. АҚШ Атроф-муҳитни прогноз қилиш миллий маркази ўрганишларига кўра, ҳарорат 1979 йилги рекордни янгилаб ўртача 62 градус иссиққа чиққан.

Экспертлар бу рекорд тез орада яна янгиланишини прогноз қиляпти. Бироқ Ернинг бардоши қанчага етади? Рекорд даражада иссиқ об-ҳаво қайд этилаверса ҳам, биз одатий турмуш тарзимизни давом эттиришимиз мумкинми?

Ер сайёрасида ўтмишда ҳам иссиқ кунлар қайд этилган, бундай ҳарорат кўтарилишлари келажакда ҳам албатта содир бўлади. Иссиқхона даври деб аталган тарихий босқичда Ер иссиқхона газлари билан тўлган ва даҳшатли иссиқлик тўлқинлари кузатилган. Инсоният чиқараётган углевод чиқиндилари Ерни яна ўша иссиқхона даврига қайтармаслиги мумкин, лекин иқлим ўзгариши иссиқлик оқимларини кўпайтириши аниқ.

Хитойда кузатилган жазирама 2022 йил.

Ер ҳарорат юқорилиги сабаб қўрғошин эриб кетадиган Венера сайёраси даражасига бориб қолмаса ҳам, тез-тез кузатилаётган иссиқ оқимлар инсоннинг ҳароратларга чидамлилик чегараларини бузиб ўтадиган даражада кўп содир бўлади.

Иссиқлик даврлари қандай бўлган?

Айни пайтда Ер музхона даврини бошдан кечиряпти, бу дегани муз ҳосил бўлиши учун етарлича совуқ ҳарорат бўлаётганини англатади. Иссиқ дунё қандай бўлганини тушуниш учун эса бундан 50 млн йил олдинга, Эоцен даврига қайтишга тўғри келади.

“Эоцен даври Ер сайёрасида кузатилган ҳақиқий иссиқ давр бўлган”, дейди Аризона университети климатологи Жессика Тиэрней.

Ҳозир Ернинг ўртача ҳарорати 60 даража атрофида. Эоцен даври бошларида эса ҳарорат ўртача 70 даража бўлган ва ўшанда дунё бутунлай бошқача манзарада эди. Қутблар музликлардан бутунлай холи, тропик океанлар 95 даража иссиқликда қайнаган, Арктикада эса тимсоҳлар ва пальма дарахтларини кўриш мумкин эди. Эоцен давридан олдинги даврида эса Ер бундан ҳам иссиқроқ бўлган.

Ўрганишларга кўра, Ерда бундан 92 млн йил аввал 85 даража, 250 млн йил аввал эса 90 даража атрофида иссиқ кузатилган ва миллионлаб йил шу ҳарорат сақланиб қолган. Мана шу иссиқлик босқичларида Ерда тириклик хавф остида бўлган, нобуд бўлиш кўрсаткичи пикда бўлган.

Жессика Тиэрнейнинг қайд этишича, ўртача ҳарорат қанча юқори бўлса, Ерда иссиқ тўлқинлар шунча кўп кузатилади.

Ўтмишдаги иссиқ даврлар билан ҳозирнинг боғлиқлиги нимада?

Ернинг охирги иссиқхона даврларининг ҳаммасида бир умумийлик бор: улар атмосферага катта миқдордаги иссиқхона газлари кўтарилиши натижасида ҳосил бўлган. Хоҳ вулқон отишлари сабаб карбонат ангидрид ажралиб чиққан бўлсин, хоҳ денгиз тубидан метанли кўпиклар ажралиши натижасида бўлсин, кўтарилган иссиқхона газлари Ер исишига сабаб бўлган. Одамзод ҳам худди шунга ўхшаш тажриба ўтказиб кўряпти: катта миқдордаги қазиб олинаётган ёқилғиларни ёқиш натижасида мисли кўрилмаган карбонат ангидрид ажралиб чиқишига сабаб бўляпти.

Бунинг натижасида худди олдинги иссиқлик даврларидаги каби ўртача ҳарорат тезлик билан кўтариляпти, экстремал иссиқ кунлар сони ошяпти. Тадқиқотларга кўра, инсон таъсири бўлмаганда сўнгги пайтларда қайд этилаётган рекорд даражадаги иссиқ кунлар кузатилиши деярли имконсиз бўлар эди.

Олимларга кўра, атмосферага доимий равишда углерод чиқаришда давом этсак, Ер қанчалик қизиб кетишини прогноз қилиш қийин. Иссиқлик тўлқинлари ҳарорати ошиб бориши биз қанча карбонат ангидрид чиқаришимизга боғлиқ. Бироқ биз карбонат ангидрид чиқаришни чекламай давом этаверсак, ҳарорат пикка чиқиши тадқиқотларда ўрганилган. Масалан, шундай давом этаверса, аср охирига бориб Калифорнияда ҳарорат ҳозиргидан 10-14 даража юқори бўлиши мумкин.

Ерда ҳаёт тугайдими?

Планета олимлари узоқ вақтлар давомида Қуёшнинг қариши ва ёрқинлашиб бориши натижасида Ер юзаси охир-оқибат океанлар худди печдаги сув каби қизиб турадиган даражага етишини прогноз қилиб келишади. Ана ўша пайтда, бундан бир миллиард йилча кейин асосий иссиқхона эффектини ҳосил қилувчи сув буғлари – атмосферага кўтарилиши натижасида бизнинг дунёмиз худди қўшни сайёра Венерага ўхшаган тарзда ўзгаради. Венерали заҳарли, олтингугуртли атмосфера остида тупроқ сиртининг ҳарорати 900 даражага яқин.

“Агар қуёш иссиқлиги ошиб борса, Ерда ҳам худди шундай ҳолат содир бўлиши мумкин деб тахмин қилиняпти. Миллиардлаб йиллар олдин Венерада ҳам қулай иқлим шароити ва океанлар бўлган бўлиши мумкин”, дейди Шимолий Каролина университети олими Паул Бирн.

Бироқ Венера тўлалигича қуёш туфайли ҳалокатга юз тутмаган бўлиши мумкин. Яқинда олиб борилган моделлаштириш ишлари Венера вулқон отилишлари сабаб карбонат ангидриднинг атмосферага чиқарилиши сабаб ҳам вайрон бўлгани эҳтимоли ҳақида маълумот берган. Ҳар қайси сценарийда ҳам: хоҳ қуёш қизитиши, хоҳ вулқон отилиши сабаб бўлсин, бизнинг назоратимиздан ташқарида бўлган ҳолатлар сабаб Ернинг келажакдаги иқлими ҳам даҳшатли иссиқ бўлиши мумкин.

“Бориб-бориб Венерадаги каби 475 даража иссиқ Ерда ҳам кузатиладими ёки йўқ, буни билмайман. Бироқ агар Ер Венера каби ўтиш даврини бошидан кечирса, бир кун келиб ҳақиқатан жуда ҳам иссиқ бўлади”, дейди Паул Бирн.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кўтарилаётган ҳарорат: Ер қанчага дош бера олади?
ePN