Жаҳон озиқ-овқат куни ҳар йили 16 октябрда нишонланади. Бу сана БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAO таъсис этилган кун муносабати билан жорий этилган бўлиб, дунёдаги очлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиришни мақсад қилади. Бу ҳақда bbc.com хабар берди.
Жорий йилда FAO ўзининг очлик ва кам озиқланишга қарши курашдаги 80 йиллик фаолиятини нишонламоқда. Ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида қайд этилишича, 2024 йилда дунё бўйича тахминан 670 миллион киши очликка дуч келган. Бу кўрсаткич 2000 йиллар бошидаги 800 миллион нафар одамга нисбатан маълум даражада камайган бўлса-да, бошқа бир хавф — ортиқча овқатланиш муаммоси тобора кучайиб бормоқда.
Ҳисобот маълумотларига кўра, дунё бўйича мактаб ёшидаги болаларнинг қарийб 20 фоизи ортиқча вазнга эга, уларнинг 9–10 фоизида эса семизлик белгилари аниқланган. Бу рақамлар тахминан 391 миллион болада ортиқча вазн, 188 миллион болада эса семизликнинг оғир даражаси мавжудлигини англатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!