Фото: BBC
Австралиялик олим ва блогер Яна Хенсзюн Хитойда жосусликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Тhе Guardian хабар берди.
Олимнинг ўлим жазоси кечиктирилгани сабабли Хитой ва Австралия ўртасида дипломатик жанжал келиб чиқмоқда. Хенсзюн Австралия фуқароси бўлиб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Хитой судининг қарорини қоралашини маълум қилган. Яна Хенсзюн 2019 йилда Гуанчжоу аэропортида ҳибсга олинган. У жосусликда айбланган (қайси давлатга ишлагани ҳақида Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳеч қачон расман хабар бермаган). Олим беш йилга яқин ҳибсда бўлган.
Хитойда туғилган Хенсзюн ХХР ҳукумати сиёсатига норозилик билдирган олим, блогер, ёзувчи ва фаол сифатида танилган. У Нью-Йоркдаги Колумбия университетида ҳам маълум вақт дарс берган. 1999 йилдан бери Хенсзюн Австралияда яшаган, 2002 йилда у ушбу мамлакат фуқаролигини олган.
Суддан кейин Хенсзюн муддатидан олдин ўлимга ҳукм қилинган. Амалда бундай жазо умрбод қамоқ жазосини англатиши мумкин. Австралия Ташқи ишлар вазирлиги Хитой судининг қарорига қўшилмаслик ва “ҳукмдан ҳайратда қолганини” билдириб, баёнот берган.
Эҳтимол, Австралия Ташқи ишлар вазирлиги олимни озод қилиш ва тиббий сабабларга кўра экстрадиция қилишни талаб қилади: беш йиллик асирликдан сўнг унинг соғлиғи жиддий хавф остида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди