date

Сохта ер савдоси: Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда икки шахс ҳибсга олинди

Сохта ер савдоси: Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда икки шахс ҳибсга олинди
Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда мазкур қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Сурхондарё вилояти, Бандихон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга туман ҳокимлиги захирасидаги 3,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 1,5 миллиард сўм талаб қилган. У сўралган пулларнинг 110 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўмини олаётган вақтида қўлга олинган.

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида эса 1983 йилда туғилган шахс тадбиркорнинг ишончига кириб, унга илгари бошқа фуқаро номига ажратилган 169 гектар ер майдонининг гўёки ўзига тегишли эканини билдирган. У 50 гектар ер участкасини ҳар гектарини 1 минг доллардан, жами 50 минг АҚШ долларига сотишини айтган ва пулларни олаётганида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳар икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сохта ер савдоси: Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда икки шахс ҳибсга олинди