
Литва ҳукумати Беларус ҳудудидан ноқонуний юклар ортилган ҳаво шарлари учирилгани муносабати билан 25-октабр соат 12:00 га қадар икки давлат ўртасидаги барча чегара ўтиш пунктларини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Литва бош вазири Inga Ruginene расмий баёнот берди.
24-октабр куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 атрофида Vilnyus ва Kaunas аэропортлари йўналишида учиб келаётган ҳаво шарлари аниқланиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан парвозлар вақтинча тўхтатилди. Аэропорт маъмурияти бу ҳолат қисқа муддатли бўлганини, парвозлар тез орада тикланганини билдирди.
Маълумотларга кўра, бу — сўнгги бир ой ичида Беларусдан Литва ҳудуди томон учирилган ҳаво шарлари билан боғлиқ учинчи ҳолатдир. Расмийлар бу каби ҳаракатларни давлат хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолаб, зарур чоралар кўрилишини маълум қилмоқда.
Беларусдан учирилган ҳаво шарлари Литвани чора кўришга мажбур қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар