Фото: AP Photo
Эрон Қуролли кучлари бош штаби 19 май куни бортида президент Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учраши сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Бош штаб авиаҳалокатга снаряд, радиоэлектрон уруш, электромагнит ёки лазер қуроллари сабаб бўлгани эҳтимолини бутунлай рад этди.
“Мутахассислар вертолётни ҳужум ва мудофаа қуроллари тизимлари, радиоэлектрон кураш воситалари, лазер ёки электромагнит майдон яратиш орқали йўқ қилиш имкониятини ўрганди. Улар ушбу воситаларнинг аралашуви фалокатга сабаб бўлганини истисно қилди.
Вертолётнинг ҳалокатга учрашига асосий сабаб баҳор фаслида ҳудуднинг мураккаб иқлим шароити, яъни тўсатдан баландликда қуюқ туман ҳосил бўлиши ва вертолётнинг тоғ билан тўқнашуви бўлди”, дейилади ҳужжатда.
Таъкидланишича, суд-тиббий экспертиза қурбонларнинг жасадларида “шубҳали моддалар” аниқламаган. Бундан ташқари, мутахассислар вертолётнинг техник ҳолатига оид барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида таъмирланган ва текширилган деган хулосага келган. Учувчилар олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб парвоз қилган ва берилган парвоз йўлидан четга чиқмаган.
Раисий ўлими
19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокат натижасида вафот этди. Мамлакат шимоли-ғарбида Эрон президенти ва ташқи ишлар вазири бўлган вертолёт ҳалокатга учраганди.
Кучли туман ва тоғли ҳудуд туфайли ҳалокатга учраган вертолётни қидириш 10 соатдан ортиқ давом этган. Мутахассислар фикрича, фалокат техник носозлик ёки инсон омили туфайли юз берган бўлиши мумкин. Раисий вафоти муносабати билан Эронда беш кунлик мотам эълон қилинган. Эрон президентининг дафн маросими 23 май куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтган. Муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнга белгиланган. Сайловларда Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди