25
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: дунёда ҳар ўнинчи ўсмир ижтимоий тармоқлар ва компютер ўйинларига қарам
Фото: WHO / Uka Borregaard
Дунёдаги ҳар ўнта ўсмирдан бири ижтимоий тармоқлар ва компьютер ўйинларига берилиб кетиш оқибатида руҳий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботида эълон қилинди.
Ҳисоботда ўсмирлар орасида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг кескин ўсиши — 2018 йилдаги 7 фоиздан 2022 йилда 11 фоизгача кўтарилгани қайд этилган. Бу рақамли технологияларнинг ёшлар руҳий саломатлигига таъсири ҳақидаги ташвишларга сабаб бўлмоқда.
Ушбу маълумотлар “Мактаб ёшидаги болаларнинг саломатликка муносабати” тадқиқоти доирасида тўпланди. Унда 2022 йилда Европа, Марказий Осиё ва Канадада яшовчи 11, 13 ва 15 ёшли 280 мингга яқин бола ва ўсмир иштирок этди.
Тадқиқотнинг асосий хулосаларига кўра, ўсмирларнинг 11 фоизида ижтимоий тармоқларга қарамлик белгилари кузатилади, бу кўрсаткич ўғил болаларга (9 фоиз) нисбатан қизларда (13 фоиз) юқорироқ. Ўcмирларнинг 36 фоизи дўстлари билан мунтазам онлайн мулоқот қилади, тахминан 34 фоизи ҳар куни рақамли ўйинлар ўйнайди, 22 фоизи эса бу машғулотга кунига тўрт соатдан ортиқ вақт сарфлайди.
Уларнинг 12 фоизида ўйинларга нисбатан муаммоли хулқ-атвор кузатилади, бу қизларга қараганда ўғил болалар орасида кўпроқ учрайди.
“Ўсмирларнинг рақамли ўйинларга бўлган муносабатидаги гендер фарқлар ҳайратланарли даражада. Ўғил болалар нафақат ҳар куни ўйин ўйнашга кўпроқ мойил, балки уларда онлайн ўйинларга нисбатан муаммоли хулқ-атвор ҳам тез-тез шаклланади. Бу эса, мотивация ва хавф омилларининг гендер жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда мақсадли чоралар кўриш зарурлигини англатади”, — деб таъкидлайди Падуя университетидан ҳисобот ҳаммуаллифи Клаудия Марино. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди