Фото: Getty Images
Нобел қўмитаси адабиёт бўйича 2024 йилги мукофот лауреатини эълон қилди. Мукофотга жанубий кореялик Ҳан Канг лойиқ кўрилди. Унинг асарлари «тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини акс эттирувчи кучли шеърий наср» сифатида эътироф этилди.
Ҳан Канг 2016 йилда «Вегетариан» романи учун Халқаро Букер мукофотини қўлга киритганди.
Ҳан Канг 1970 йилда ёзувчи Хан Синвон оиласида дунёга келган. У ўзининг ёзувчилик карерасини шеърларидан бири «Жамият ва адабиёт» журналида чоп этилганидан кейин бошлаган. Унинг расмий дебюти орадан бир йил ўтгач «Алвон лангар» ҳикояси учун Сеул Синмун адабиёт танловида ғолибликни қўлга киритиш билан бошланган.
Ҳан Канг 2021 йилда «Мен видолашмайман» романини чоп этган — унда уч нафар аёл номидан Чежудо оролидаги исён ҳақида ҳикоя қилинади.
7 октябр куни Нобел ҳафталигига старт берилди. Биринчи бўлиб, физиология ва тиббиёт бўйича мукофот эгаларининг номи эълон қилинди. Америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равкан микроРНКни кашф қилгани учун бу йилги мукофот билан тақдирланди.
Физика бўйича мукофот эса Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтонга насиб этди — уларга мукофот «сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида Machine Learningʼнинг асосини ташкил этувчи фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун» берилади.
10 октябрда эса адабиёт бўйича Нобел мукофоти ғолибларининг номлари маълум бўлади. 11 октябр куни Ослода тинчлик мукофоти совриндори эълон қилинади, 14 октябрда эса иқтисодиёт бўйича мукофот ғолиби аниқланади. Нобел мукофотининг ҳар бир категорияси учун 11 миллион швед кронаси тақдим этилади. Бу бир миллион доллардан бироз кўпроқ.
Адабиёт бўйича, Нобел мукофоти, Ёзувчи Хан Ган «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди