
Саудия Арабистони ҳукумати 160 км узунликдаги футуристик The Line шаҳрининг қурилишини вақтинча тўхтатди. Бу лойиҳа умумий қиймати 2 триллион АҚШ доллари бўлиб, уни атроф-муҳитга мос, автомобилларсиз, ойнаванд деворлар, учувчи таксилар ва 9 миллион аҳолига мўлжалланган утопик мегаполис сифатида тақдим этишган эди. 
Аммо, дастлабки улкан режалар фақат бир неча километрга қисқариб қолди. Бунга сабаб сифатида нефть нархининг пасайиши ва қурилиш харажатларининг ошиб кетиши кўрсатилмоқда. 
Бу ҳолат Саудия Арабистонининг 2030 йилга мўлжалланган Vision стратегиясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Ушбу стратегия саҳро қумларини янги технология марказига айлантиришни ваъда қилган эди. 
Бироқ, лойиҳанинг илк пойдеворини қўяётган ишчилар аллақачон қурилиш майдонларини тарк эта бошладилар. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон учун The Line фақатгина меъморий лойиҳа эмас, балки нефтьга қарам бўлмаган даврга ва ўзининг келажакдаги ҳукмронлигига бўлган манифест эди. 
Шаҳзода қироллик нефтьга қарам бўлмаган ҳолда ҳам яшай олишини исботламоқчи эди. Аммо ҳатто мутлақ ҳокимиятга эга ҳукмдорларнинг ҳам орзулари чегараланган – айниқса, нефть даромадлари камайганида. 
Келажак шаҳри The Line қурилиши тўхтатилди
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар