Эндрик "Реал" клубини тарк этмоқчи

Бразилиялик ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида Мадриднинг "Реал" клубини тарк этиб, Франсиянинг "Лион" клубига мавсум охиригача ижарага ўтишни режалаштирмоқда. 19 ёшли футболчи "Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека билан бу масалани муҳокама қилган ва ҳозирда "Реал" билан келишув бўйича музокара олиб бормоқда. Эндрик ўтган йили "Реал" сафига қўшилган, аммо асосий таркиб футболчисига айлана олмаган.

Бразилиялик ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида Мадриднинг "Реал" клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Lequipe нашри хабар берди.
Манбалрга кўра, 19 ёшли футболчи фаолиятини Франциянинг "Лион" клубида давом эттириш ниятида. Ушбу клуб Эндрикни жорий мавсум охиригача ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Футболчининг ўзи аллақачон "Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека билан кўчиб ўтиш масаласида суҳбатлашган. Ҳозирда Эндрик "Реал" билан ижарага ўтиш бўйича келишувни муҳокама қилмоқда.
Эндрик ўтган йили "Реал" сафига қўшилган эди, аммо асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион евродан баҳоланмоқда.































Изоҳлар 0
…