Фарғонада 4 одамни ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 8 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш183
Фарғонада 4 одамни ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 8 йилга қамалди

Фарғона вилоятида бир оиланинг тўрт аъзосини ҳалок қилган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми чиқарилди, деб хабар берди Sud.uz.

Маълумотларга кўра, фожеа Фарғона туманидаги “Шоҳимардонобод” маҳалласида содир бўлган. 25 ёшли Nexia ҳайдовчиси тезлик қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб хавфли қувиб ўтиш ҳаракати амалга оширган ва натижада Tico автомобили билан юзма-юз тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида Tico ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг ҳамроҳида бўлган аёл ва икки нафар бола шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Суд ҳайдовчини айбдор деб топиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ва 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқини бекор қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, у ҳалок бўлганлар оиласига 100 миллион сўм товон тўлаши шартлиги белгиланди.

Мутахассислар таъкидламоқда: тезликка риоя қилмаслик фақат йўл қоидаси бузилиши эмас — инсон ҳаётини йўқотишга олиб келадиган фожеа сабабидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?