date

Андижонда 1,4 миллиард сўмлик газ ўғирлиги фош этилди

Андижонда 1,4 миллиард сўмлик газ ўғирлиги фош этилди
Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати маълумотига кўра, навбатдаги табиий газ ўғирлиги ҳолати аниқланган. Андижон вилояти Ўзэнергоинспекция бошқармаси ходимлари, "Ҳудудгаз Андижон" вакиллари ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилди.

Тадбирларда Асакa туманида жойлашган "V. E." МЧЖ биноси текширилди.

Текширув давомида корхона биноси газ тармоғига ноқонуний равишда оддий резина шланг ёрдамида улаб олингани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминот ташкилотига жуда катта миқдорда зарар етказилган.

Умумий зарар миқдори 1 миллиард 400 миллион сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда ишга оид барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган ва қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жиноятчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг "Ўғирлик" моддасига биноан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 1,4 миллиард сўмлик газ ўғирлиги фош этилди