
Бразилия терма жамоаси жорий ой ўрталарида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Жамоа мураббийлар штаби яқинлашиб келаётган ўйинлар учун таркибни эълон қилди. 
Қайд этиш керакки, "селесао" бош мураббийи Карло Анчелотти яқинда жароҳатдан тикланган "Сантос"нинг юлдуз ҳужумчиси Неймарни терма жамоага чақирмади. 33 ёшли футболчи яқинда Бразилия чемпионати доирасида "Форталеза"га қарши ўйинда майдонга тушган эди. 
15-ноябрь куни Бразилия терма жамоаси Сенегал термасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Лондонда бўлиб ўтади. 
18-ноябрь куни Анчелотти шогирдлари Тунис термаси билан ўйнайди. Ушбу ўртоқлик учрашуви Франциянинг Лилль шаҳрида ташкил этилади. 
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар