Фото: Откритие банки
Москва Мешчан суди «Откритие» банкининг собиқ бошқарув раиси Дмитрий Ромаевни сиртдан ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар беради The Moscow Times.
Қайд этилишича, Ромаев Кипрда рўйхатдан ўтказилган ўзининг Benirlia Holdings Limited фирмасига 3 миллиард рубл (ҳозирги курс бўйича 31 миллион доллар) кредит ажратган. Тергов версиясига кўра, пуллар «изсиз йўқолган», Ромаевнинг ўзи эса хорижга қочиб кетган. Ҳозирда у Монакода яшамоқда, агар Ромаев Россияга қайтса, 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум этилади.
Нашр маълумотларига кўра, пуллар 2016-2017 йилларда ўмарилган. У вақтда Ромаев банк кузатув кенгаши раиси бўлган ва «Откритие холдинг» молиявий гуруҳи директорлар кенгаши таркибига кирган. Унга тегишли Кипрдаги фирма қандай фаолият билан шуғулланишини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Аммо маълумотларга кўра, 2022 йил 10 июндан бери у тугатилиш жараёнида.
Таъкидланишича, «Откритие»нинг бошқа топ-менежерлари ҳам банкдан пулларни шу усулда ечиб олиб, чет элга қочиб кетган. Ромаевга қарши иш 2023 йилда очилган. Аммо у Россиядан олдинроқ — 2020 йилда, Басман суди молиявий гуруҳнинг собиқ эгаси Борис Минцни 34 миллиард рублни растрата қилиш иши бўйича сиртдан ҳибсга олишни буюрганидан кейин чиқиб кетган. Энди Россия ИИВ Интерпол орқали Ромаевни халқаро қидирувга бериш ниятида. Маълумотларга кўра, у Кипр фуқаролигини олган.
Банкнинг собиқ раҳбариятига қарши тергов бошланганига олти йилдан ошган. Минц ва Ромаевдан ташқари фирибгарлик ишларига «Откритие холдинг» гуруҳи асосчиси Вадим Беляев ва гуруҳ бошқарувининг собиқ аъзоси Михаил Назаричев ҳам жалб этилган. Улар 100 миллиард рулбни ўғирлашда айбланмоқда. Беляев АҚШга қочиб этган ва фамилиясини Волфсонга ўзгартирган. Назаричев Исроилда яшаяпти. Бундан ташқари, 2018 йилда Ромаев ўрнига банк бошқарув раиси лавозимига ўтирган Евгений Данкевич ҳам қидирувга берилган.
2017 йилга қадар «Откритие холдинг» Россиядаги энг йирик молиявий гуруҳлардан бири эди. Аммо кейинроқ унга тегишли банк Марказий банк санациясига (корхонанинг синишига йўл қўймайдиган тадбирлар) тушган. 2022 йилда «ВТБ» 340 миллиард рублга «Откритие»ни сотиб олганди. 2022 йил июлда Москва Арбитраж суди молиявий гуруҳни банкрот деб тан олган, унинг кредиторлар олдидаги қарзи 920 миллиард рублга баҳоланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди