Фото: Report.az
Вашингтон университети Тиббиёт мактаби олимлари қаҳва ичаклардаги потенциал фойдали L. asaccharolyticus бактериялари сонининг оширишини аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature Microbiology журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, тадқиқотда дунёнинг турли давлатларидан 77 мингга яқин одам иштирок этган. Биринчи босқичда кўнгиллилардан ўзларининг рациони тўғрисида маълумот бериш сўралган. Тадқиқотчиларни асосан уларнинг қаҳва ичиш одатлари қизиқтирган. Шундан кейин олимлар кўнгиллилардан ичак микробиотаси таркибини аниқлаш учун ахлат намуналари топширишларини сўраган.
Олимлар қаҳвахўрлар ва қаҳва ичмайдиганларнинг ичак микробиомалари маълумотларини таққослаб, сезиларли фарқни аниқлади. Маълум бўлишича, мунтазам равишда қаҳва ичадиган инсонларда L. asaccharolyticus туридаги бактериялар даражаси қаҳва ичмайдиганларникидан саккиз баробарга кўп. Тадқиқот иштирокчиларининг яшаш жойидан қатъий назар шу каби кўрсаткич қайд этилган.
Айни вақтда олимларга L. asaccharolyticus даражаси қандай қилиб ошиб кетиши ва у инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатишини номаълум. «Шунга қарамай, уларнинг тахминича, мазкур феномен қаҳванинг организмга ижобий таъсирини билдиради», — дейилади тадқиқотда.
Аввалроқ мутахассислар спиртли ичимликка бўлган майилни енгишда қаҳва ёрдам бериши мумкин, деган хулосага келганди. Улар ўтказган тадқиқот қаҳва ўзига қарамликни келтириб чиқарсада, алкоголга боғлиқликдан халос қилиши мумкинлигини исботлаган.
Бундан ташқари, олимлар кунига тўрт чашка қаҳва истеъмол қилганда инсульт эҳтимоли 37 фоизга ошишини аниқлаган эди. Аммо бу фақат ичимликнинг ўзига эмас, балки қон босими ҳолатига ва юрак уриш тезлигига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Таъкидланишича, қаҳвани камроқ истеъмол қилиш инсулт хавфини туғдирмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар