22:33 / 28.11.2024
9

Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди

Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Фото:Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Янгиланган ядровий доктринага кўра, Россиянинг “ядро соябони” биринчи навбатда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатларига тааллуқлидир. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, ҳужжатда Беларусга тажовуз содир этилган тақдирда ядро қуролидан фойдаланиш мезонлари ҳам кўрсатилган.

Биринчидан, шуни айтмоқчиманки, эски доктринада ҳам ушбу соябон назарда тутилган. Янги доктринага келсак, табиийки, гап, биринчи навбатда, КХШТ давлатлари ҳақида кетмоқда. Алоҳида қўшимча бор, менимча, жуда муҳим, бу Беларусга тегишли”, деди Шойгу КХШТ йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, ядро қуролидан фойдаланиш мезонлари эндиликда Беларусга оддий қуроллар ёрдамида тажовуз амалга оширилганда ва республиканинг мавжудлигига таҳдид туғилганда доктринал тарзда белгиланади.

Путин 19 ноябрь куни Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлаган эди.

Россиянинг ядровий доктринасидаги ўзгаришлар

Инсон ҳуқуқлари бўйича “Биринчи бўлим” лойиҳаси ҳуқуқшуносларига кўра, доктринанинг асосий ўзгаришлари шундан иборатки, ҳар қандай ядрога эга бўлмаган давлатнинг, лекин ядровий давлат иштироки ёки қўллаб-қувватлаши билан Россияга қарши тажовуз уларнинг РФга биргаликдаги ҳужуми сифатида баҳоланади.

Янгиланган доктринада қайд этилишича, агар “стратегик ва тактик самолётлар, қанотли ракеталар, дронлар, гипертовушли ва бошқа самолётларнинг мамлакатга учирилиши ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд бўлса”, Москва ядровий жавоб чораларини кўриб чиқади.

Бундан ташқари, доктринага кўра, агар “РФ суверенитети ва оддий қуроллар учун жиддий таҳдид” мавжуд бўлса, Россия ядро қуролидан фойдаланиши мумкин.

Путин “танқидий таҳдид” нимани англатишига аниқлик киритмади, дея таъкидлайди ҳуқуқ ҳимоячилари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди