Фото: Кирилл Зыков
2010-йилларнинг бошидан ҳозирги кунгача Россияда интернет фаоллик учун 30 мингдан ортиқ иш қўзғатилган ва уларнинг 1000 дан ортиғи жиноийдир. Бундай маълумотлар «Новая газета Европа», томонидан 2 декабр, душанба куни эълон қилинган тадқиқотда келтирилган.
Нашрнинг қайд этишича, кўриб чиқилаётган давр мобайнида фойдаланувчиларнинг онлайн баёнотлари учун жавобгарликка тортадиган моддалар сони сезиларли даражада ошган – 5 тадан 25 тагача, уларнинг ярмидан кўпи жиноийдир. «Агар 2010 йилда одамлар асосан гиёҳванд моддалар тарғиботи, экстремизм ва терроризмга чақириқлар учун судланган бўлса, эндиликда урушга қарши позиция, сепаратизмга чақириқлар ва яна кўп нарсалар ноқонуний ҳисобланади», — дейилади нашрда.
Тадқиқотга кўра, россияликлар нацистлар рамзлари, сепаратистлар томонида курашган чечен ижрочиси Тимур Муцураевнинг қўшиқлари, ўғрилар юлдузлари ва «Арестантское уголовное единство» субмаданиятининг бошқа белгилари, Алексей Навалнийнинг роликлари, «Нет войне» шиори ва бошқа контент учун фаол таъқиб қилинмоқда.
Онлайн фаоллик учун таъқиблар бўйича рекорд йил Украинага бостириб кириш йили, 2022 йил бўлди: унинг давомида урушга қарши позициялар бўйича протоколлар сони 2000 дан ошди. Уруш пайтида интернетдаги баёнотлар бўйича барча протоколларнинг учдан биридан кўпроғи ҳисобга олинди, Украинада тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери жарима миқдори эса икки баравар ошди. 2024 йилда ишларнинг 10 фоизида судлар айбланувчиларни ўртача тўққиз кунга ҳибсга олди, бу 2010 йилдан бери максимумдир.
Ишларнинг асосий манбаси — «В контакте»
Интернет фаоллик учун ишларнинг асосий «донори» «В контакте» ижтимоий тармоғи бўлди — 20 минг маъмурий ва деярли 450 та жиноий иш. «Новая газета Европа»нинг таъкидлашича, хавфсизлик кучлари фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига чексиз кириш ҳуқуқига эга бўлган.
«В контакте»дан кейин очилган ишлар сони бўйича Telegram (2000 та маъмурий ва 254 та жиноий) ва «Одноклассники» (мос равишда 1000 та ва 23 та) туради.
«Telegram — бу Россияда жиноий ишлар учун асосий донорлардан бири бўлган ақлбовар қилмайдиган нарса», — дейди ҳуқуқшунос Евгений Смирнов. Ҳатто яширин Telegram-аккаунтлар куч тузилмалари томонидан доимий равишда анонимликдан чиқарилади. Бунда уларга бирлаштирилган маълумотлар базалари, шунингдек, «Глаз бога» ва «Инфосфера» каби деанонимизациянинг турли тизимлари ёрдам беради.
Журналистларнинг таъкидлашича, хавфсизлик кучлари айбланувчиларни ахборотчилар ва халқаро аэропортларда тинтувлар пайтида топади. Улар Россияда яшовчиларга интернетда ўзларини қандай ҳимоя қилиш бўйича маслаҳатлар беради: хусусан, икки факторли авторизацияни ўрнатиш, «В контакте», шунингдек, Россия почта ва булутли хизматларидан фойдаланмаслик, иккинчи аноним Telegram-аккаунт ва бир нечта электрон почта манзилларини яратиш. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Зеленский: Қрим ва бошқа ҳудудларни қайтариш учун қўшинларимиз етарлича кучга эга эмас
Андижонда икки фирибгар йигирмадан ортиқ таълим ва тиббиёт ходимларини чув туширди
Арман Царукян: "Махачевни нокаут қилишим шарт, чунки..."
Суриядаги исён: ҳукумат қўшини Ҳалабдан чекинди, Россия авиацияси шаҳарни бомбаламоқда
Гвардиола кутилмаганда “Манчестер Сити”дан кетиши мумкинлигини айтди
АҚШ ядро қуролини Украинага қайтариш имкониятини кўриб чиқмаяпти