16:29 / 23.12.2024
14

Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?

Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Фото: Facebook
Европа иттифоқи санкцияларидаги бўшлиқ туфайли россиялик миллиардерлар Европа билан савдода пул ишлашда давом этмоқда. Жумладан, Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён 13,4 миллиард долларга бойиди. Тhе Insider нашри тегишли суриштирувини эълон қилди.

Президент Путинга шахсан яқин бўлган миллиардерлар акциядор бўлган компаниялар гўё ҳеч нарса бўлмагандек ўз маҳсулотларини Ғарбга экспорт қилишни давом эттирмоқда, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, улар Европа иттифоқи бозорларида тўсиқсиз ишлаш имконини берувчи қонуний бўшлиқдан фойдаланяпти, чунки санкциялар остидаги бизнесменларнинг акциялар улуши 50 фоиздан кам. Натижада Геннадий Тимченко, Алишер Усмонов ва Олег Дерипаска каби олигархлар Европа билан савдо-сотиқдан миллиардлаб фойда олмоқда.

Олег Дерипаска қандай қилиб санкцияларни четлаб ўтди

Журналистларга кўра, Дерипаска Европа иттифоқи томонидан унга қарши санкциялар жорий этилгандан сўнг En+ ва “Русал”даги улушини 50 фоиздан пасайтирди. Бу автоматик равишда корхоналарни санкциялар остидан олиб чиқди.

Бугунги кунда Дерипаска En+ компаниясининг 35 фоизини назорат қилмоқда. En+ йирик алюминий ишлаб чиқарувчи “Русал” акцияларининг деярли 57 фоизига эгалик қилади.

Аниқланишича, 2024 йилнинг биринчи ярмида “Русал” Европа мамлакатларида 1,3 миллиард доллар даромад олган. Компаниянинг Швецияда (Kubikenborg Aluminium АB), Ирландияда (Аughinish Аlumina), Германияда (Aluminium Rheinfelden) ва Италияда (Eurallumina) ҳам ўз ишлаб чиқариш корхоналари борлиги айтилмоқда.

Тhе Insider нашрининг ёзишича, уруш даврида, яъни 2022 йилдан 2024 йилгача Дерипасканинг бойлиги бир ярим баробардан кўпроқ ошган. Forbes журнали маълумотларига кўра, ҳозирда унинг активлари умумий қиймати 2,8 миллиард долларга баҳоланмоқда

Усмонов фойдаланган “тактика”

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов ҳам USM компаниясидаги улушини 49 фоизгача қисқартирди, шу сабабли энди унга санкциялар таъсир қилмайди. Тhе Insider маълумотларига кўра, USM таркибига кирувчи Россия ва МДҲнинг энг йирик темир рудаси компанияси “Металлоинвест” ўз маҳсулотларини Европа мамлакатларига экспорт қилишни давом эттирмоқда.

Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери Алишер Усмоновнинг бойлиги 13,4 миллиард долларгача кўпайган, дейилади хабарда.

Путинга яқин бўлган бошқа россиялик тадбиркорлар ҳам Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга муваффақ бўлган. Улар ўзлари бенефициар бўлган компаниялардаги улушларини қисқартириш ёки активларнинг бир қисмини қариндошларига ўтказиш орқали бунга эришган.

Бундай тадбиркорлар қаторига “Фосгаро” акциядори Андрей Гурев, Санкт Петербург кон-металлургия университети ректори ва “Фосагро”да ҳам улушга эга бўлган Владимир Литвиненко, “Еврохим” акциядори Андрей Мелниченко, “Евраз” ва “Норникел” акциядори Роман Абрамович ҳамда “Новатек” ва “Сибур” акциядори Геннадий Тимченко киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?