date

Австралия оролида унутиб қолдирилган сайёҳ ўлик ҳолда топилди

Австралия оролида унутиб қолдирилган сайёҳ ўлик ҳолда топилди

Австралиянинг Лизард оролида ачинарли фожиа рўй берди. Coral Adventurer круиз кемаси ўз сайёҳларидан бирини оролда унутиб кетган, деб хабар берди Deutsche Welle. Кейинроқ 80 ёшли аёлнинг жасади топилган.

Маълумотларга кўра, 60 кунлик саёҳат чиптаси тахминан 50 минг доллар турар эди. Сайёҳлар оролда хайкинг ва снорклинг билан шуғулланган, аммо кекса аёл юқори нуқтага чиқолмаган ва гуруҳдан ортда қолган.

Аёл ёлғиз саёҳат қилгани учун унинг йўқолгани дарҳол пайқалмаган. Кема кун ботишда оролни тарк этган, аммо кечки овқат пайтида бу ҳолат маълум бўлган. Бир неча соатдан сўнг кема орқага қайтган, қидирувга вертолёт жалб этилган, аммо аёлнинг жасади топилган.

Полиция ҳодисани “тўсатдан ва шубҳасиз ўлим” деб баҳолаган. Австралия денгиз хавфсизлиги бошқармаси ҳодисани тергов қилмоқда. Coral Adventurer экипажи йўқотиш сабаблари ва кечиккан қидирув учун сўроқ қилинади.

Компания раҳбари Марк Файфилд аёлнинг яқинларига тасалли билдириб, “биз бу фожиадан чуқур афсусдамиз”, деди. Маълум бўлишича, кема бортида шифокор ҳам, ҳамшира ҳам бўлмаган. Coral Adventurer 120 йўловчи ва 46 экипаж аъзосини сиғдирган ва Австралия қирғоқларига махсус саёҳатлар уюштириш учун мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралия оролида унутиб қолдирилган сайёҳ ўлик ҳолда топилди