
Тошкентда 21-октябр куни Yandex Go хизмати ҳайдовчиси ўз автомобилида йўловчининг туғруқ жараёнини қабул қилди. Ҳайдовчи аслида касби бўйича пулмонолог шифокор бўлиб, бу ёзда қўшимча даромад олиш мақсадида таксичилик қилишни бошлаган.
Ушбу кундагина ягона буюртмаси соат 11:30 атрофида Бектемир туманидан бўлган. Машинада ҳомиладор аёл, унинг қайнонаси ва кичик ёшдаги бола бўлган.
Аёл 5-шахар туғруқхонаси томон йўл олган, лекин йўлда туғруқ бошланиб кетган. "Бир неча километр ўтгач, туғруқ бошлангани аниқ бўлди.
Тезда машинани тўхтатдим ва имконим борича ёрдам бердим. Тиббий кўникмаларим қўл келди, ўша пайтда фақат аёл ва боланинг ҳолатини ўйладим", — дейди ҳайдовчи.
Қайнонаси билан биргаликда у туғруқни муваффақиятли қабул қилди. Шундан сўнг, ҳайдовчи онани ва чақалоқни яқин атрофдаги тез ёрдам пунктига етказди, у ердан эса улар туғруқхонага олиб кетилди.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, она ва чақалоқнинг аҳволи барқарор бўлган. У чақалоқнинг исмини билмаса-да, ушбу кунни ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлади.
Тошкентда Yandex Go ҳайдовчиси йўловчини қутқарди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар