Фото: Getty Images
Жорий йилда Бразилия реали АҚШ долларига нисбатан энг кўп – 20 фоиздан ортиққа қадрсизланган валюта бўлди. Жанубий Американинг энг катта иқтисодиётида ҳозир 1 доллар рекорд даражада қиммат – 6,2 реалга баҳоланмоқда.
Бу инқирознинг сабаби – иқтисодий ноаниқлик, зиддиятли сиёсат ва инвесторларнинг ишончсизлигига боғлиқ, деб ёзади The Economist.
Президент Лула да Силва бошчилигидаги ҳукумат харажатларни камайтириш учун чоралар кўрди, жумладан, давлат ходимлари учун иш ҳақи чекловларини жорий этди. Лекин, шу билан бирга, кам даромадли ва ўрта даромадли аҳоли учун солиқ имтиёзлари ваъда қилинди. Инвесторлар эса бу ҳаракатларни ҳукуматнинг молиявий интизомга жиддий ёндашмагани сифатида баҳолашди. Бу ҳолат, хусусан, Бразилиянинг бюджет танқислиги (ЯИМнинг 10 фоизига яқин) ва давлат қарзи (ЯИМнинг 90 фоизи) фонида кучайди. Натижада, молия бозорларида саросима юзага келди.
Бразилия Марказий банки вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилди: сентябрдан бери уч марта фоиз ставкалари оширилди, 3 миллиард доллардан ортиқ захиралар ишлатилди, лекин бу чоралар натижа бермади. Ҳозирга келиб, икки йиллик давлат облигацияларининг даромадлилиги 15 фоиздан ошган, бу эса инвесторларнинг жиддий хавотирини кўрсатади.
Экспертларнинг фикрича, мамлакат молиявий интизомни кучайтириш учун тезкор чоралар кўриши керак. Бусиз реалнинг қадрсизланиши ва иқтисодий қийинчиликларни тўхтатиб бўлмайди. Бразилия ўзининг таркибий муаммоларини ҳал этмаса, инқироз янада чуқурлашиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Ҳусанов тайёрлан! Машҳур агент Жорже Мендеш Абдуқодирни қайси жамоага жойламоқчи?
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди
Самарқандда қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
Эрон миллий валютасининг номи ўзгариб, тўртта нули олиб ташланмоқда...