
ПСЖ ўз уйида "Гавр" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратип, Лига 1нинг 13-турида муҳим уч очкони қўлга киритди. Парижликлар учрашувнинг асосий қисмини тўлиқ назорат қилиб, биринчи бўлимда ҳисобни очишди ва танаффусдан кейин устунликни янада мустаҳкамлашди.
Шу билан бирга, ўз дарвозаси олдида хавфни минимал даражада ушлаб туришди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ ПСЖ жамоаси ҳужумларни биринчи рақамда олиб борди.
Жамоа тўпни қанот ва марказий ҳудудлар орқали самарали ўйнатиб, "Гавр" дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратди. Диав дарвозаси олдида илк ҳужумлар Мбайенинг фаол ҳаракатлари туфайли юзага келди, аммо меҳмонларнинг ҳимоячилари ва дарвозабони муаммоларни бартараф этдилар.
29-дақиқада ПСЖ ўз мақсадига эришди. Нуну Мендеш чап қанотдан жарима майдонига тўпни узатди.
Гонсалу Рамуш тўпга етиб бормади, аммо узатма Ли Кан Инга етиб борди. Ярим ҳимоячи тўпни бир зарбада дарвозанинг яқин бурчагига йўналтириб, ҳисобни очди.
"Гавр" ҳимояда қолиб кетмасдан, қарши ҳужумлар орқали ўз имкониятларини излашга ҳаракат қилди. Кехта ва Ндиайе бир неча бор ПСЖ дарвозаси учун хавф туғдиришди.
Айниқса, иккинчи бўлимда Ндиайенинг узатмасидан сўнг Сумаренинг яқин бурчакка йўллаган зарбаси хавфли бўлди, аммо тўп устунга тегиб қайтди. ПСЖнинг жавоби эса анча самарали бўлди.
66-дақиқада Баркола чап қанотдан жарима майдонига кириб, дарвозага икки бор зарба берди. Диав ва Сангенте бу зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлишди, аммо тўп Жоау Невесга етиб борди.
Ярим ҳимоячи аниқ зарба билан тўпни дарвозанинг юқори қисмига жойлаштириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Иккинчи гол урилганидан кейин ПСЖ ўйин суръати ва тўпни назорат қилишни бошлади.
Жамоа ўйинни "Гавр"нинг майдони томон кўчириб, заҳирадан тушган футболчиларни ўйинга қўшди. 87-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Хвича Кварацхелия ўйинни янада жонлантирди.
У марказда тўпни қабул қилиб, аниқ пас билан Барколага узатма берди. Ҳужумчи Зуауни орқада қолдириб, Диав билан бирга-бир вазиятга чиқди ва аниқ зарба билан тўпни дарвозанинг чап пастки бурчагига йўллаб, ҳисобни 3:0 қилди.
Қолган дақиқаларда ПСЖ ўйинни тинчлик билан ўз фойдасига якунлади. "Гавр" стандарт вазиятлар ва узоқ масофадан зарбалар орқали камида битта гол уришга ҳаракат қилди, аммо ПСЖ ҳимояси ишончли ўйин намойиш этди, дарвозабон Шевалье эса ҳар қандай хавфни бартараф этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.