
“Ливерпул” сардори Виржил ван Дейк жамоасининг ўз майдонида “Ноттингем Форест”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин фикрларини билдирди. "Биз жуда осон голлар ўтказиб юбормоқдамиз.
Рақиб яна стандарт вазиятдан гол урди. Алиссонни безовта қилишганми ёки йўқ, бу масала муҳокама қилиниши мумкин.
Аммо гол ҳисобга олинди ва биз 0:1 ҳисобида ортда қолдик. Яккакўрашларда, курашиш ва агрессияда етарлича кучли эмас эдик, жуда кўп шошилдик.
Жуда оғир вазият. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин асабийлашиш бошланди, ўйинимизда шошқалоқлик пайдо бўлди.
Бу мураккаб давр. Бу ҳолатни фақат гаплар билан эмас, балки кўп меҳнат қилиш орқали тузатишимиз лозим.
Бу жиддий муаммо. Ҳар бир ўйинчи масъулиятни ўз зиммасига олиши керак, чунки футбол жамоавий ўйин.
Биз бу мағлубиятни қабул қилиб, ундан сабоқ олишимиз лозим. Яна кўпроқ меҳнат қилишимиз керак.
Ҳамма хафа бўлган, бу эса табиий ҳолат. Чунки “Ноттингем Форест”дан ўз уйимизда мағлубиятга учраш – жуда ёмон натижа.
Бу ҳақида айта оладиган энг юмшоқ гапим шу", – деди ван Дейк ўйиндан кейинги интервьюсида. Ҳозирда “Ливерпул” Англия премьер-лигасининг турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.