
2025-йил 23-ноябр куни Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати доирасидаги уй учрашувлар сериясини муваффақиятли бошлади. "Ҳумо Арена" мажмуасининг кичик майдонида ўтказилган ўйинда мезбонлар Бишкекнинг "Алга" жамоасини 16:1 ҳисобига йирик мағлубиятга учратиб, бошидан охиригача ўйинни тўлиқ назорат қилди.
"Қанотли"лар ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ ҳисобни очишди — Ермолов аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейин Дудченко мезбонлар устунлигини икки бараварга оширди.
Петросян узоқ масофадан йўлланган зарбаси билан ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди, ундан сўнг Тиллаҳўжаев яна бир самарали ҳужумни амалга ошириб, фарқни оширди. Петросян дублини қайд этиб бешинчи шайбани урди, Тиллаҳўжаев эса олтинчи голни киритди.
Семёнов кучли зарба билан еттинчи шайбани рақиб дарвозасига жойлади, Азимов эса ҳисобни 8:0 кўринишига келтирди. Тўққизинчи голни Попов амалга оширди, биринчи даврни эса Семёнов дубл билан якунлаб, ҳисобни 10:0 га етказди.
"Алга" фақатгина бир марта, мезбонлар ҳимоясидаги камчиликдан фойдаланиб, битта аниқ зарба билан жавоб қайтара олди. Аммо орадан кўп ўтмай Камалов 13-шайбани уриб, "Ҳумо" афзаллигини тиклади.
Ермолов дубл қайд этиб, ўйинни 14:1 ҳисоби билан иккинчи давр билан якунлади. Учинчи даврда Петросян хет-трик қайд этиб, мезбонлар ҳисобига 15-шайбани ёзди.
Тиллаҳўжаев эса ўйинни 16-шайба билан якунлаб, ўзининг хет-трикилини расмийлаштирди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.