date

Нигерияда 300 дан ортиқ бола ва ўқитувчилар ўғирлаб кетилди

Нигерияда 300 дан ортиқ бола ва ўқитувчилар ўғирлаб кетилди
Нигериянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Нигер штатида қуролланган шахслар мактаб-интернатга ҳужум қилиб, 300 дан ортиқ ўқувчи ва 12 нафар ўқитувчини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Christian Association of Nigeria маълумотларига асосланиб Associated Press хабар берди.

Ҳодисага жума куни гувоҳ бўлишган. Ташкилот маълумотларига кўра, қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, ўқувчилар ва ўқитувчиларни мажбуран олиб чиқиб кетишган.

Ҳужумнинг аниқ тафсилотлари ошкор қилинмаган бўлса-да, қайд этилишича, жами 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходими йўқолгани маълум. Воқеадан сўнг Нигер штати ҳокимияти хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча барча мактабларни ёпиш ҳақида қарор чиқарди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари асирларни қутқариш устида иш олиб боришмоқда. Бу ҳодиса 2014 йилнинг 14 апрелида Чибокда "Боко Ҳарам" жангарилари томонидан 276 дан 300 гача мактаб қизларининг ўғирланишидан бери Нигерияда содир бўлган энг йирик ўғирлаш воқеаси сифатида қайд этилмоқда.

Ҳудудий ҳокимиятлар қишлоқ жойлардаги қуролли гуруҳларнинг фаоллиги сабабли вазиятни назорат қилиш қийинлашаётганини тан олишмоқда. Ҳодиса Дональд Трампнинг Нигерияда насронийлар геноциди борасида айтган баёноти туфайли АҚШ билан Нигерия ўртасидаги муносабатлар мураккаблашган бир пайтда содир бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда 300 дан ортиқ бола ва ўқитувчилар ўғирлаб кетилди