Австралия давлат ихтиёрида бўлган барча қурилмаларда Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллектидан фойдаланишга тақиқ жорий этди, деб хабар беради Bild. Шахсий гаджетлар учун ҳозирча чекловлар йўқ, аммо ҳукумат хавфсизликка жиддий таҳдидлардан огоҳлантирмоқда.
«Ҳукумат миллий хавфсизлик ва мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун тез ва кескин ҳаракат қилмоқда», — дейди Австралия ички ишлар вазири Тони Бёрк.
DeepSeek — ChatGPT’нинг хитойча муқобили бўлиб, 2025 йил 10 январ куни тақдим этилганди. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, уларнинг технологияси ғарбдаги рақобатчиларидан қолишмайди, аммо улардан анча арзонга тушади. Аммо экспертларнинг огоҳлантиришича, фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари Хитой серверларида сақланади.
Киберхавфсизлик бўйича австралиялик мутахассис Дана Маккейнинг таъкидлашича, тўпланган маълумотлардан нафақат жиноятларни тергов қилишда, балки иқтисодий жосусликда ҳам фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, DeepSeek’да кучли цензура мавжуд. Масалан, у 1989 йилда Тянанмэн майдонида содир бўлган воқеалар, Си Жинпинг ёки Маданий инқилобга оид саволларга жавоб бермайди.
Австралияда DeepSeek’нинг тақиқланиши Хитой технологияларига қўйилган чекловларнинг давоми бўлди. 2018 йилда мамлакат ўзининг 5G-инфратузилмасидан Huawei ва ZTE’ни чиқариб ташлаган, 2023 йилда эса TikTok’ни потенциал таҳдид сифатида тан олган эди. Эндиликда АҚШ, Франция, Ирландия ва Жанубий Корея ҳам DeepSeek’дан фойдаланишни чеклаш чораларини кўриб чиқмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар