Трамп “хоин” деб атаган собиқ расмийларга нисбатан тергов бошланди

2 дақиқа ўқиш420
Трамп “хоин” деб атаган собиқ расмийларга нисбатан тергов бошланди
Америкада сиёсий таъқиблар авж олаяптими?

АҚШ сиёсий саҳнасида яна бир шов-шувли воқеа. Президент Дональд Трамп ўзига қарши чиққан собиқ расмийларга қарши қатъий чора кўрмоқда. The Guardian нашри ёзишича, Трамп Адлия вазирлигига Майлс Тейлор ва Крис Кребсга нисбатан расмий тергов ўтказишни буюрган.

Бу қарор 9 апрель куни имзоланган махсус президентлик меморандуми асосида амалга оширилмоқда. Ҳужжатга кўра, тергов давлат сирларини ошкор қилиш ва “президентга қарши хоинона ҳаракатлар” билан боғлиқ ҳолатлар асосида олиб борилиши мумкин.

Майлс Тейлор — “қаршилик ҳаракати”нинг юзига айланган шахс

Майлс Тейлор Трамп маъмуриятида Ички хавфсизлик департаменти штаб бошлиғи сифатида фаолият юритган. У 2018 йили New York Times нашрида аноним мақола чоп этиб, ўзини Трамп маъмуриятидаги “қаршилик ҳаракати”нинг бир қисми сифатида танитган. Кейинчалик эса ўз шахсини ошкор қилиб, “A Warning” (“Огоҳлантириш”) номли китоб чоп этди.
Трамп “хоин” деб атаган собиқ расмийларга нисбатан тергов бошланди
Дональд Трамп ва Майлс Тейлор
Трамп эса уни очиқ-ойдин “жосусга ўхшаган хоин” деб атади:
“Мен айтаман, бу Майлс Тейлор дегани ким ўзи? У аноним тарзда китоб ёзди, ёлғонлар тарқатди. Бу хоинлик, жосуслик билан тенг.”

Тейлор эса Трампнинг айбловларига Х ижтимоий тармоғида жавоб қайтарди:
“Мен бу содир бўлишини айтгандим. Мухолиф фикр билдириш жиноят эмас. Бу, албатта, хоинлик ҳам эмас. Америка қоронғи йўлга кириб бормоқда.”

Крис Кребс — “энг хавфсиз сайлов”ни айтган амалдор

Трамп томонидан нишонга олинган иккинчи шахс — Крис Кребс. У Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги (CISA) раҳбари сифатида ишлаган. Кребс 2020 йилги сайловдан сўнг чиқиш қилиб, бу сайловни “Америка тарихидаги энг хавфсиз сайлов” деб атаган.
Трамп “хоин” деб атаган собиқ расмийларга нисбатан тергов бошланди
Бу сўзлар эса Трамп томонидан қаттиқ танқид қилинди:
“Бу одам сайлов энг хавфсиз бўлганини айтди. Йўқ, бу сайлов фалокат эди. Агар бу ёлғон бўлса, у албатта жавоб беради.”

Шу тариқа, Трамп уни “сайловни сохталаштиришда кўмаклашиш” ва “сўз эркинлигини бостириш”да айблаб, унга нисбатан жиддий чоралар кўрилишини таъкидлади.

Хулоса: сиёсий репрессиями ёки давлат хавфсизлигини ҳимоя қилишми?

Айни пайтда Трампнинг бундай ташаббуси Америка сиёсий муҳитида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Мухлислар ва таҳлилчилар орасида бу ҳолат “сиёсий репрессияга мойиллик” сифатида баҳоланмоқда. Аммо Трампнинг тарафдорлари буни “давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш йўлидаги адолатли қадам” деб ҳисобламоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?