
Қўшма Штатлар Эронга нисбатан кенг кўламли ва самарали ҳарбий операцияни амалга оширди ва унда Теҳроннинг эҳтимолий ядровий қуроли йўқ қилинди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Кеча биз “бомба”ни уларнинг қўлидан тортиб олдик. Жуда катта ҳарбий муваффақият! Уларда имконият бўлса, шубҳасиз, ундан фойдаланишарди! Биз кечаги ҳужум орқали тўлиқ ғалабага эришдик”, — дея баёнот берди Трамп.
Мазкур баёнот нафақат Америка, балки халқаро сиёсий доирада ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Трампнинг таъкидлашича, ушбу ҳужум нафақат стратегик устунликни, балки ядровий хавфсизликни ҳам таъминлаган.
Шу билан бирга, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачи аъзо Томас Масси ушбу ҳарбий зарбани мамлакат Конституциясига хилоф ҳаракат сифатида баҳолади. Унинг бу фикрига қарши чиққан Дональд Трамп Массига қарши праймеризда унинг рақибини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Эътиборлиси шундаки, 2025 йилнинг март ойида АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард ўз чиқишида Эроннинг ҳозирда ядровий қурол яратиш ҳаракати мавжуд эмаслигини билдирганди. Унинг маълумотларига кўра, Эрон олий раҳбари Oятулло Али Хоманаий 2003 йилда тўхтатилган ядровий қурол дастурини қайта тиклаш учун рухсат бермаган. Шу билан бирга, Габбард Ислом Республикасининг ядро соҳасидаги фаолияти жиддий назоратда эканини таъкидлаган.
Айни пайтда дунё ҳамжамияти ушбу воқеаларга етарлича эътибор қаратаётгани, Эрон билан боғлиқ ҳар қандай ҳарбий ва сиёсий ҳаракатлар халқаро хавфсизликка таъсир қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Ҳарбий амалиёт, сиёсий баёнотлар ва халқаро муносабатлар ўртасидаги мураккаб манзарада АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият янада мураккаблашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг