date

Россияда 340 каратлик улкан олмос топилди

Россияда 340 каратлик улкан олмос топилди

Россияда яна бир жаҳон миқёсидаги қимматбаҳо топилма аниқланди — Архангелск вилояти ҳудудида оғирлиги 340 каратга тенг бўлган улкан олмос қазиб олинди. Мутахассислар бу тошни замонавий Россия тарихида топилган энг йирик бешта олмос қаторига киритди.

Маълумотларга кўра, тошнинг ўлчами 50×39,4×24,8 миллиметр бўлиб, у саноат миқёсидаги қазиб олиш жараёнида топилган энг катта табиий кристалллардан бири ҳисобланади. Компания маълумотида таъкидланишича, бу ноёб тош жуда соф ва юқори шаффофликка эга бўлиб, кристалл тузилиши жуда барқарор.

“Мутахассислар ушбу кристаллни ноёб олмослар тоифасига киритди. Уларнинг бундай софлиги ва шаффофлиги табиатда жуда кам учрайди — бундай тошлар улуши табиий олмосларнинг атиги 2 фоизини ташкил этади”, — дейилади расмий хабарда.

Ушбу ноёб тош Владимир Гриб конида топилган бўлиб, бу ерда олмос қазиб олиш ишлари 2013 йилдан буён амалга оширилади. Кон Россиянинг энг йирик саноат объектларидан бири ҳисобланади ва у йиллик қазиб олиш ҳажми бўйича мамлакатда етакчи ўринда туради.

Тарихий маълумотларга кўра, дунёда топилган энг катта олмос — “Куллинан” деб номланган тош бўлиб, у 1905 йил 25 январь куни Жанубий Африкада топилган. Оғирлиги 3106 карат бўлган ушбу тош кейинчалик “Африка юлдузи” деб номланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 340 каратлик улкан олмос топилди