date

Ернинг икки ярим шарида жойлашган стадион ҳақида эшитганмисиз?

Ернинг икки ярим шарида жойлашган стадион ҳақида эшитганмисиз?

Бразилия шимолида, Макапа шаҳрида жойлашган футбол стадиони ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг ноодатий спорт иншоотларидан бири ҳисобланади. У нафақат архитектураси билан, балки жойлашуви билан ҳам барча диққатни ўзига тортади.

Бу стадионнинг энг қизиқ жиҳати — унинг марказий чизиғи айнан Ернинг экватори бўйлаб ўтади. Шу сабабли, ўйин давомида ҳар бир жамоа турли ярим шарларда — яъни шимолий ва жанубий ярим шарда тўп суради.

1990 йилда фойдаланишга топширилган иншоот “Estadio Milton Correa” деб аталади, аммо маҳаллий аҳоли ва футбол мухлислари уни “Zerão”, яъни “Катта ноль” деб номлайди. Бу лафз экватор чизиғи — Ернинг географик “ноли” билан боғлиқ.

Архитекторлар стадионни махсус тарзда шундай лойиҳалаштирганки, майдоннинг марказий чизиғи айнан экваторни кесиб ўтади. Бу дунёдаги ягона шундай стадион ҳисобланади. Шу боис у нафақат спорт мухлисларининг, балки туристларнинг ҳам диққат марказига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ернинг икки ярим шарида жойлашган стадион ҳақида эшитганмисиз?