date

Қозоғистонда 14 ёшли 9-синф ўқувчисининг она бўлгани аниқланди

Қозоғистонда 14 ёшли 9-синф ўқувчисининг она бўлгани аниқланди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти, Уил туманида 14 ёшли 9-синф ўқувчиси фарзандли бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳолатга қизнинг бувисининг турмуш ўртоғи алоқадор бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Гумонланувчи бу оила аъзосининг қариндоши эмаслиги қайд этилган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бу воқеага муносабат билдириб, жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

«Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Гумонланувчи шахс аниқланиб, ҳозирда қўлга олинди. Ҳодисанинг барча жиҳатларини ва унинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади полиция баёнотида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилишича, ҳозирда бир қатор тергов ва процессуал чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Вилоят полиция департаменти раҳбарияти эса жараённи шахсан назоратга олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда 14 ёшли 9-синф ўқувчисининг она бўлгани аниқланди