date

Собиқ судья Момотов жиноий шериклари билан мулксиз қолди

Собиқ судья Момотов жиноий шериклари билан мулксиз қолди

Россия Федерацияси Олий судининг истеъфодаги судьяси Виктор Момотовга Бош прокуратуранинг даъвоси асосида 3000 рубль миқдорида давлат божи тўлаш мажбурияти юкланди. Бу ҳақда РИА Новости Москванинг Останкино туман суди қарорига таяниб хабар берди.

Суд, шунингдек, Момотовнинг шериклари — тадбиркор Андрей Марченко ва унинг ўғли Ивандан 95 та кўчмас мулк объектларини давлат даромадига мусодара қилишга қарор қилди. Улар орасида Краснодар, Калининград ва Ростов-Дондаги “Мартон” ва “Вологда” меҳмонхоналарига тегишли бинолар ҳам бор.

Прокуратура маълумотларига кўра, Момотов уюшган жиноий гуруҳ ва криминал шахслар билан ҳамкорлик қилиб, меҳмонхона бизнесини ноқонуний йўл билан ташкил этган ҳамда кўчмас мулкларни қонунлаштирган.

Айбловга кўра, улар солиқ тўловларидан бўйин товлаб, давлатга тахминан 500 миллион рубль зарар етказган. Момотов эса унга қўйилган айбловларни “туҳмат” деб атаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ судья Момотов жиноий шериклари билан мулксиз қолди