
Австралия ҳукумати 2035-йилгача чиқиндиларни 2005-йил даражасига нисбатан камида 62 фоизга қисқартириш мажбуриятини олди. Бунгача мамлакат 2030-йилгача атиги 43 фоиз қисқартиришни режалаштиргандӣ. Бош вазир Энтони Албанезе бу қарорни “илмий асосланган ва амалга ошириш мумкин бўлган режа” деб атaди.
Сўнгги йилларда Австралия кучли қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва йирик сув тошқинлари каби иқлим офатларига дуч келди. Ҳукумат буюртмаси билан ўтказилган махсус ҳисоботда мамлакатда глобал исиш 1,5 даражадан ошгани ва барча ҳудудлар хавф остида экани таъкидланди.
Мутаҳассисларнинг огоҳлантиришича, агар кескин чоралар кўрилмаса, келажакда иссиқ тўлқинлар туфайли кўпроқ ўлим ҳолатлари, сув сифатиинг ёмонлашуви ва денгиз сатҳининг кўтарилиши кузатилади.
Шу билан бирга, Австралиянинг иқлим сиёсати ички баҳсларга сабаб бўлмоқда. Ҳукумат мамлакатни “қайта тикланувчи энергия етакчиси” қилишни мақсад қилган бўлса-да, катта газ лойиҳаларига ҳам рухсат бермоқда. Бу қарорлар кўплаб экологлар ва сиёсий кучлар томонидан кескин танқид қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.