Фарзандларини мактабга кузатгандан сўнг, ғойиб бўлган аёл 11 йилдан кейин топилди

1 дақиқа ўқиш19K
Фарзандларини мактабга кузатгандан сўнг, ғойиб бўлган аёл 11 йилдан кейин топилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШда 2002 йилнинг феврал ойида фарзандларини мактабга кузатиб қўйгач изсиз ғойиб бўлган Бренда Ҳейст 11 йил ўтиб тирик ҳолда топилди.
  • Маълум бўлишича, оғир ажрашув жараёни ва молиявий қийинчиликларга дуч келган 42 ёшли аёл ўша куни боғда танишган нотаниш одамларнинг таклифига кўра Флоридага кетган ва бошқа исм билан яширин ҳаёт кечирган.

АҚШда фарзандларини мактабга кузатиб қўйгач бедарак йўқолган аёл орадан 11 йил ўтиб тирик ҳолда топилди. Бу ҳақда Mirror нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2002 йилнинг февраль ойида Пенсилванияда яшовчи Бренда Ҳейст болаларини мактабга олиб борганидан кейин изсиз ғойиб бўлган.

Аниқланишича, ўша вақтда 42 ёшли аёл оғир ажрашув жараёнини бошдан кечираётган бўлиб, молиявий қийинчиликларга бардош бера олмаган.

Бренданинг турмуш ўртоғи хотинини ўлдирганликда гумон остига олинган, аммо етарли далил топилмагани ва у ёлғон детектори синовидан муваффақиятли ўтгани сабабли тергов иши ёпилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Бренда ғойиб бўлган куни боғда нотаниш одамлар билан учрашган ва улар унга Флоридага бирга кетишни таклиф қилган. Ҳейст бу таклифга рози бўлиб, бошқа исм билан ҳаёт кечира бошлаган. Кейинги йиллар давомида у яширин турмуш тарзини олиб бориб, нақд пул эвазига меҳнат қилган ҳамда ўзидан ҳеч қандай из қолдирмасликка уринган.

Аёл ўзини бева аёл сифатида таништирган ва ҳеч қачон фарзандли бўлмаганини айтган. 2013 йилда эса у бир нечта жиноятларда, жумладан ҳайдовчилик гувоҳномасини ўғирлашда айбланиб қўлга олинган. Шахсига ойдинлик киритиш жараёнида унинг кўп йиллар аввал бедарак йўқолган Бренда Ҳейст экани маълум бўлган.

Ўша вақтда Бренда оиласини ташлаб кетганидан уялиши ҳақида айтган, бироқ ўша пайтда айнан шу қарорни энг тўғри йўл деб ҳисоблаганини таъкидлаган. Озодликка чиққанидан кейин у Техас штатига, онасининг олдига кўчиб ўтган, аммо фарзандлари билан муносабатларини қайта тиклай олмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?