date

Artemis II янги сирни очди: Ой аслида қандай рангда?

Artemis II янги сирни очди: Ой аслида қандай рангда?

NASAнинг Artemis II миссияси Ой ҳақидаги қарашларга янги саволларни ўртага ташлади. Олимлар орасидаги асосий баҳс эса Ойнинг асл ранги қандай экани билан боғлиқ бўлмоқда. Бу ҳақда Space.com хабар берди.

Миссия давомида Ойнинг кўринмайдиган орқа қисми кузатилган. Ерга қайтган астронавтлар Ой оддий кулранг жисм эмаслигини, балки унда жигарранг ва яшил туслар ҳам мавжудлигини айтган.

Айниқса, Aristarchus Plateau ҳудудида кузатилган яшил минераллар олимларда катта қизиқиш уйғотган. Мутахассислар бу моддалар Ой ички қатламларидаги магма кимёси ҳақида муҳим маълумот бериши мумкинлигини таъкидламоқда.

Олимлар фикрича, астронавтларнинг оғзаки кузатувлари роботлар юборган суратлардан ҳам қимматлироқ. Чунки инсон кўзи Ой юзасидаги ранг ва ёрқинлик фарқларини аниқроқ ажрата олади.

NASA мутахассислари бу “рангли” кузатувлар Ойнинг геологик тарихи ҳақидаги ҳозирги тасаввурларни ўзгартириши мумкинлигини айтмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Artemis II янги сирни очди: Ой аслида қандай рангда?