date

Мужтабо Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди

Мужтабо Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди

Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми натижасида тиззаси ва белидан жароҳатланган, шунингдек қулоғининг орқа қисмида кесик пайдо бўлган. Бу ҳақда “Al Araby” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига қўшма ҳарбий операция ўтказган пайтда Мужтабо Хоманаий жароҳат олган. Ушбу ҳужумда унинг отаси – Эрон раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ва турмуш ўртоғи ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Эрон расмий шахсининг таъкидлашича, портлаш тўлқини натижасида Мужтабо Хоманаий ерга йиқилиб тушиб, тиззаси ва белидан жароҳат олган. Шунингдек, қулоғининг орқа қисмида кичик кесик пайдо бўлган. Белдаги жароҳат аллақачон соғайган, тизза эса яқинда тўлиқ шифо топиши кутилмоқда. Қулоғи орқасидаги кичик кесик эса салласи орқали кўринмайди.

Расмийлар Хоманаийнинг соғлиғи учун хавотирга ҳожат йўқлигини таъкидлаб, “душманлар Олий раҳнамо ҳақида маълумот ёки ёзувларни қўлга киритиш ва унга зарар етказишга уринмоқда” деган фикрни билдирди.

Шу билан бирга, бу ҳолат Эрон ҳукумати янги Олий раҳнамо олган жароҳатлар ҳақида расман илк бор тафсилотларни очиқлаштириши сифатида қайд этилади.

Хоманаий отаси вафотидан сўнг Олий раҳнамолик лавозимини эгаллаган. Ушбу воқеадан кейин АҚШ уни ва бошқа муҳим амалдорларни топиш учун 10 миллион долларлик мукофот эълон қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мужтабо Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди