Ўзбекистонда эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистон аҳолиси 38 млн 236,7 минг кишига етган.
Аёллар: 18 млн 979,0 минг (49,6%)
Эркаклар: 19 млн 257,7 минг (50,4%) — яъни эркаклар сал кўпроқ
Шаҳар-қишлоқ бўйича:
Шаҳар аҳолиси: 19 млн 471,7 минг
Қишлоқ аҳолиси: 18 млн 765,0 минг
Фарқ: 706,7 минг — шаҳарда яшаш кўпроқ бўляпти.
Никоҳ-ажрим:
Никоҳлар: 267,1 мингта
Ажримлар: 46,9 мингта
Энг катта куёв 91 ёш, энг катта келин 85 ёш бўлган. Аёллар кўпроқ 20–30 ёшда турмуш қурган.
Миграция:
Келганлар: 1 159 киши
Кетганлар: 10 117 киши — кетганлар анча кўп.
Туғилиш:
Ўтган йил январь—сентябрда 664,6 минг бола туғилган, бу олдинги йилларга нисбатан камайган.
Қисқаси: аҳоли ўсмоқда, шаҳарлар олдинга чиқяпти, никоҳ-ажрим ва миграция рақамлари эса жамиятдаги ўзгаришларни кўрсатяпти.