date

Қорақалпоғистонда AI лойиҳалари солиқлардан озод қилинади

Қорақалпоғистонда AI лойиҳалари солиқлардан озод қилинади
Ўзбекистон Қорақалпоғистоннинг ғарбий ҳудудида сунъий интеллект (AI) ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари (МҚИМ) соҳасидаги лойиҳалар учун солиқсиз ҳудуд ташкил этади. Бу ҳақда Reuters республика ҳукуматига таяниб хабар берди.

100 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ маблағ киритишга тайёр бўлган хорижий компаниялар 2040-йилгача солиқлар ва божхона тўловларидан тўлиқ озод қилинади. Ҳукумат зарур инфратузилмани қуриш ва электр энергиясини имтиёзли нархларда етказиб беришни ваъда қилган.

Reutersнинг қайд этишича, ҳукумат инфратузилма қурилиши қачон бошланишини ҳали эълон қилмаган. Тошкентда лойиҳада иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар номи ҳам ошкор қилинмади.

Ўзбекистон 2030-йилгача AI ва IT-инфратузилмасини ривожлантириш учун 1 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қорақалпоғистонда AI лойиҳалари солиқлардан озод қилинади