
Футболчи Криштиану Роналду Оқ уйда ташкил этилган кечки овқатда тушган селфисини интернетда эълон қилиб, катта шов-шувга сабаб бўлди. Ушбу суратда АҚШ президенти Дональд Трамп ташкиллаштирган тадбирда Илон Маск ва ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам акс этган.
Free Press Journal хабарига кўра, Роналду Саудия Арабистони делегацияси таркибида мазкур тадбирда иштирок этган. Унинг Вашингтонга ташрифи оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди.
Манбага кўра, спортчи Маск ва АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс ёнида ўтирган. Бу тадбир Роналду учун сўнгги йилларда Қўшма Штатлардаги илк йирик оммавий кўриниш бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.