date

Қозоғистонда кумуш қазиб олиш камаймоқда

Қозоғистонда кумуш қазиб олиш камаймоқда
Metals Focus аналитик маркази томонидан тақдим этилган дунё бозорининг йиллик таҳлилига кўра, Қозоғистонда 2025 йилга келиб кумуш қазиб олиш ҳажми 0,6 миллион унцияга камайиши кутилмоқда. Қозоғистондаги бу пасайиш дунё бўйлаб ушбу қимматбаҳо металл қазиб олишда турли ўзгаришлар кузатилаётгани билан изоҳланмоқда.

Metals Focus маълумотларига кўра, 2025 йилда глобал ишлаб чиқариш ҳажми 813 миллион унция атрофида сақланиб қолади. Чунки айрим ҳудудлардаги ўсиш бошқа ҳудудлардаги пасайишни қоплайди.

Энг катта ўсиш Мексика (+5,3 млн унция), Россия (+4,5 млн унция), Марокаш (+3 млн унция) ва Канада (+1,5 млн унция) каби мамлакатларда кутилмоқда. Шунингдек, АҚШ ва Чилида ҳам оз миқдорда ўсиш прогноз қилинмоқда.

Бироқ, Индонезия (–5,7 млн унция), Перу (–5,1 млн унция), Аргентина (–2,9 млн унция) ва Боливия (–1,6 млн унция) каби мамлакатларда қазиб олиш сезиларли даражада камайиши кутилмоқда. Австралияда ҳам пасайиш кузатилади – 0,9 млн унция.

Аналитикларнинг таъкидлашича, Жанубий Америка, Австралия ва Индонезиядаги қазиб олиш ҳажмининг камайиши Шимолий Америка ва Россиядаги ўсишни қоплайди, натижада глобал ҳажм барқарор сақланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда кумуш қазиб олиш камаймоқда